«МАҲАЛЛА ИФТИХОРИ» КЎКРАК НИШОНИ МУБОРАК!

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши мажлисининг тегишли қарори билан «Маҳалла ифтихори» кўкрак нишонининг бу йилги соҳиблари рўйхати тасдиқланди.  Унга кўра туманимиздан Ёркатай МФЙ раиси Парпибой Мўминжанович Улухожаев ҳамда Гулзор МФЙ раиси Мухторжон Иброхимович Мўйдиновлар ушбу кўкрак нишони билан тақдирланишди.