ВИЛОЯТ КУБОГИДАН МЕДАЛЛАР БИЛАН
14 сентябрь куни Наманган шаҳридаги «Паҳлавон» спорт мажмуасида қўл жанги бўйича вилоят кубоги баҳслари бўлиб ўтди. Ёш мураббий Илҳомжон Боястанов қўл остидаги ушбу спорт сирларини эгаллаётган ёшлардан 16 нафари мазкур мусобақада ўз имкониятини синаб кўрди. Натижа кутилганидан ҳам юқори бўлди. Вакилларимиздан 4 нафари М.Тоҳиржонова (8-МТТ), Ж.Мусажонов (22-мактаб), Б.Онорбоев (42-МТТ), Б.Акрамов (14-МТТ)лар биринчи, 3 нафари иккинчи ва 6 нафари учинчи ўринларни қўлга киритишди.

