ФОЖИА КЕЛТИРГАН ТЎҚНАШУВ

Ўзининг «М-412» русумли автомобилида эрта тонгда йўлга отланган Д.Х.ни оиласи яхши ниятлар ила остонадан кузатиб қўйди. Бироқ, у руль бошқараётганда уни бутун бир хонадон – бола-чақаси бехатар-бешикаст қайтишини кутаётганини бир лаҳзага ёддан кўтарди. Учқўрғон – Уйчи автомагистраль йўлида машинасини ортга қайтариш учун уни буриб, қарама-қарши йўлга ўтиб кетди. Оқибатда қаршисидан келаётган «Дамас»га урилди. Тўқнашув натижасида «Дамас» ҳайдовчиси ва уч йўловчи турли даражадаги тан жароҳати олди. Улардан бири, вояга етмаган М.К. вафот этди. Ушбу жиноий иш жиноят ишлари бўйича туман судида кўриб чиқилди. Айбланувчи Д.Х. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан жазога тортилди.

Фарҳод ШАРИПОВ,

жиноят ишлари бўйича туман судининг девонхона мудири.