«НИҲОЛ» МУКОФОТИ СОВРИНДОРИ БИЛАН УЧРАШУВ

Бекзод Баҳромов туманимизнинг истеъдодли ёшларидан. У «Ниҳол» мукофоти совриндори. Туманимиздаги 6-мактабда таълим-тарбия олган.

Яқинда 6-мактабнинг рус тили фани ўқитувчиси, 5-«В» синф раҳбари Сурайё Абдуллаева ташаббуси билан учрашув ташкил этилди. Унга таниқли хонанда Бекзод Баҳромов таклиф қилинди.

-Юртбошимиз томонидан илгари сурилган беш ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида турли тадбирлар ўтказяпмиз, -дейди Сурайё Абдуллаева. -Хонанда Бекзод Баҳромов билан бўлган учрашув самимий ва ўқувчиларнинг бир умр ёдида қоладиган даражада ўтди. Бундай учрашувларни яна давом эттирамиз.