БЎШ ВАҚТ – ХУШ ВАҚТ
Билим масканимизда ўқувчи-ёшларнинг дарсдан сўнг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, турли тўгаракларга жалб этиш мақсадида «Беш ташаббус» номли маънавий-маърифий тадбир уюштирилди. Унда 4-синф ўқувчилари ҳар бир ташаббус бўйича шеърий чиқишлар қилишди, қўшиқлар куйлашди, рақс, спорт ва саҳна кўринишлари орқали олиб борилаётган фаолиятни намоён этдилар.
Бошланғич синф ўқитувчиларидан М.Холиқова, С.Сайфиддинова, Р.Умматова, С.Бозорова, З.Аҳмедовалар беш ташаббус ижроси ва берилаётган имкониятлар ҳақида тарғибот ишларини олиб боришда фаоллик кўрсатишди.
Н.ХАЛИЛОВА,
3-мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси.

