ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИНИНГ ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИ ДЕПУТАТЛАРИ САЙЛОВИНИ ЎТКАЗУВЧИ ОКРУГ САЙЛОВ КОМИССИЯЛАРИНИ ТУЗИШ ВА ТАРКИБИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 16 ва 21-моддалари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг тавсияларига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси,
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказиш бўйича 150 та округ сайлов комиссиялари тузилсин ва уларнинг таркиби қуйидаги тартибда тасдиқлансин:
Наманган вилояти
49-УЙЧИ ОКРУГ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ
(Уйчи тумани маданият ва аҳоли дам олиш маркази биноси, Уйчи шаҳарчаси, Ҳуррият МФЙ, Амир Темур кўчаси, 30-уй, тел: 69-48-21-950).
Раиси
- Қамбаров Рустамжон Мирзараҳматович – Уйчи тумани 3-умумий ўрта таълим мактаби директори.
Раис ўринбосари
- Мамадалиева Нодира Насибжановна – Уйчи тумани маданият бўлими бош мутахассиси.
Котиби
- Акралов Султонмахмут Собитханович – Уйчи туман ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи.
Аъзолари
- Мансуров Улуғбек Адашалиевич – Уйчи тумани мактабгача таълим бўлими мудири ўринбосари.
- Азимова Муқаддас Ҳабибуллаевна – Ҳуррият маҳалла фуқаролар йиғини котиби.
- Жўраева Раънохон Аҳмаджановна – Уйчи тумани халқ таълими бўлими мониторинг шўъбаси раҳбари.
- Исақов Адҳам Мамутханович – Уйчи тумани қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи бўлим бошлиғи.
- Джанбекова Эльмира Джавдетовна – Уйчи тумани маданият бўлими мудири.
- Тагирзянов Анвар Талипзян ўғли – Уйчи тумани 6-мактаб инглиз тили фани ўқитувчиси.
- Мазкур қарор Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида ҳамда маҳаллий матбуотда эълон қилинсин.
Марказий сайлов комиссиясининг Раиси М.АБДУСАЛОМОВ.
Тошкент шаҳри, 2019 йил 11 октябрь.
** ** **
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 7 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказувчи сайлов округларини тузиш тўғрисида»ги қарорига асосан сайлов округлари тузилди ва матбуотда эълон қилинди. Унга кўра туманимизда қуйидаги сайлов округи тузилди:
49-УЙЧИ САЙЛОВ ОКРУГИ
(Маркази – Уйчи тумани, Уйчи тумани маданият ва аҳоли дам олиш маркази биноси).
Наманган шаҳри: «Қурилиш», «Янги ҳаёт», «Баркамол авлод», «Лола», «Обжувоз», «Олтитош», «Гузар», «Яккатут», «Саноат», «Соҳил», «Зарбдор», «Қадамжо» маҳалла фуқаролар йиғинлари чегараларида; Уйчи тумани: «Машад», «Қувурбоши», «Обод», «Овчибулоқ», «Истиқлол», «Ўнҳаят», «Исломобод», «Мирзаровот», «Ёркатай», «Чўртук», «Гумбаз», «Файзиобод», «Хўжаобод», «Тепасарой», «Муборак», «Оқтош», «Тошлоқ», «Боғ кўча», «Янгичек», «Навоий», «Беруний», «Шифокор», «Ҳуррият», «Боғ», «Умид», «Қўрғонча», «Пастгузар» маҳалла фуқаролар йиғинлари чегараларида (130,1).
Шунингдек, 50-Учқўрғон сайлов округига (маркази – Учқўрғон тумани, Учқўрғон тумани маданият ва аҳоли дам олиш маркази биноси) Уйчи туманидаги «Кесканёр», «Қашқар», «Деҳқонобод», «Қаҳрамон», «Эзгулик», «Хизиробод», «Янгиҳаёт», «Мустақиллик», «Зиёкор», «Янгиер», «Дўстлик», «Ҳожиобод» маҳалла фуқаролар йиғинлари чегаралари, 54-Норин сайлов округига (маркази – Норин тумани, Норин тумани маданият ва аҳоли дам олиш маркази биноси) Уйчи туманидаги «Жийдакапа», «Мевазор» ва «Соку» маҳалла фуқаролар йиғинлари чегаралари киритилди.
Халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссиясининг 2019 йил 7 октябрдаги «Халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи сайлов округларини тузиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи 60 та сайлов округи матбуотда эълон қилинди. Унга кўра, Уйчи туманида қуйидаги сайлов округлари тузилди:
39-РОВОТ САЙЛОВ ОКРУГИ
Маркази: Уйчи тумани, Мустақиллик маҳалласи, Амир Темур кўчаси, 1-уй. Уйчи спорт коллежи биноси.
Уйчи туманининг: Кесканёр, Қашқар, Деҳқонобод, Қаҳрамон, Эзгулик, Хизиробод, Янгиҳаёт, Мустақиллик, Зиёкор, Янгиер, Дўстлик, Ҳожиобод маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудлари чегарасида (26008).
40-УЙЧИ САЙЛОВ ОКРУГИ
Маркази: Уйчи тумани, Шифокор маҳалласи, Боғ кўчаси, 5-уй, 6-сонли умумтаълим мактаби биноси.
Уйчи туманининг: Ҳуррият, Боғ, Навоий, Гулбоғ, Гулзор, Пастгузар, Соку, Мевазор, Бояғон, Олмурут, Иттифоқ, Ғайрат маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудлари чегарасида (26424).
41-ЖИЙДАКАПА САЙЛОВ ОКРУГИ
Маркази: Уйчи тумани, Деҳқон маҳалласи, Хилватий кўчаси, 48-уй. Жийдакапа қурилиш ва коммунал хўжалиги касб-ҳунар коллежи биноси.
Уйчи туманининг: Умид, Пастгузар, Қўрғонча, Юксалиш, Шафтоли, Гулистон, Қумтепа, Дўстлик, Деҳқон, Баландариқ, Даҳиякота маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудлари чегарасида (26099).
42-ЁРКАТАЙ САЙЛОВ ОКРУГИ
Маркази: Уйчи тумани, Исломобод маҳалласи, Амир Темур кўчаси 55-уй. 45-сонли умумтаълим мактаби биноси.
Уйчи туманининг: Машад, Қувурбоши, Обод, Овчибулоқ, Истиқлол, Ўнҳаят, Исломобод, Мирзаровот, Ёркатай, Чуртук, Гумбаз, Файзиобод маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудлари чегарасида (26617).
43-ЁРҚЎРҒОН САЙЛОВ ОКРУГИ
Маркази: Уйчи тумани, Боғ маҳалласи, Миришкор кўчаси, 1-уй. Тошлоқ маҳалла фуқаролар йиғини биноси.
Уйчи туманининг: Хўжаобод, Тепасарой, Муборак, Тошлоқ, Боғ кўча, Янгичек, Навоий, Беруний, Шифокор маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудлари чегарасида (26815).

