ОЧИҚ ДАРСЛАР ОРҚАЛИ
Ўқувчиларнинг билимини мустаҳкамлаш ҳамда қизиқишини ошириб боришда очиқ дарсларнинг аҳамияти катта. Мен бунга фаолиятимда алоҳида эътибор қаратаман. 6-«В» синфдаги «Биронта мева борми?» мавзусидаги очиқ дарсимни интерфаол усулда, АКТлардан фойдаланган ҳолда ўтдим. Зулайҳо Абдужабборова, Дилнура Тоҳиржонова, Лайло Турсунбоева, Бобур Аҳмаджонов, Умархон Ашуралиев каби ўқувчилар машғулот жараёнида фаолликлари билан ажралиб туришди.
Кейинги вақтда инглиз тилини ўрганишга иштиёқи баланд ўқувчиларнинг сафи кенгайиб бораётгани қувонарлидир. Шу мақсадда «Қувноқ инглиз тили» тўгарагини ҳам ташкил этдим. Унга 7-синф ўқувчиларидан 24 нафари аъзо. Ўқувчилар билан дарсдан сўнг турли мавзуларда суҳбатлар ўтказиб, қўшимча топшириқлар бериб боряпман. Бу улар инглиз тилини тезроқ ўрганишларида яхши самара беряпти.
Наргиза РАҲИМОВА,
27-мактабнинг ингиз тили фани ўқитувчиси.

