НАША ЕТИШТИРИШ ОҚИБАТИДА
Бўлимимиз томонидан ташкил этилган «Қора дори – 2019» тадбири давомида гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятга қўл урган кимсаларнинг бир нечтаси фош қилинди. Шулардан бири ҳамюртимиз Д.О.нинг жиноий фаолиятига чек қўйилди. Д.О. яшаш хонадони томорқасида, ёввойи ўтлар орасида наша ўстириб, парваришлашни одат қилганди. Рейд давомида у кирдикорларини яшира олмади. Унинг сандиғидан 2 дона қоғозга ўралган пакетда қуритилган 8,52 грамм «марихуана» моддаси топилди. Ушбу жиноий иш жиноят ишлари бўйича туман судида кўриб чиқилди. Жиноятчи айбига тўла иқрор бўлди. У Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан жазога тортилди.
О.СОТИВОЛДИЕВ,
туман ИИБ ҳузуридаги ТБ терговчиси, лейтенант,
Н.АҲМЕДОВ,
жиноят ишлари бўйича туман судининг архив мудири.

