ЖАЗОНИ ЎТАШДАН БЎЙИН ТОВЛАГАЧ…

Ҳамюртимиз Д.Б. жорий йилда жиноят ишлари бўйича туман судининг ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан бир йил олти ой муддатга ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда ахлоқ тузатиш ишлари жазосига тайинланганди. Бироқ у ушбу шартларни бажаришдан бўйин товлади. Уни бир неча бор туман ИИБга келиши ҳақида огоҳлантириш берилди. Д.Б. бундан ҳам бош тортди. Шундан сўнг уни ИИБ ходимлари иштирокида олиб келиб, амалдаги тартиб-қоидалар батафсил тушунтирилди, иш билан таъминлаш мақсадида туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига йўлланма берилди. Шунда ҳам сезиларли ижобий натижа Д.Б. томонидан кузатилмади.

Юқоридагиларни инобатга олиб, айбланувчи Д.Б.нинг ўталмаган бир йил 6 ой ахлоқ тузатиш ишлари жазосини жазо ўташдан қасддан бўйин товлаганлиги учун худди шу муддатга бошқа жазо турига алмаштирилишини сўраб жиноят ишлари бўйича туман судига тақдимнома берилди.

Ёқубжон ҲАБИБУЛЛАЕВ,

туман ИИО пробация гуруҳи катта инспектори, майор.