«БЕШ ТАШАББУС – КЕЛАЖАК ПОЙДЕВОРИ»

Уйчи педагогика коллежида туман мактабгача таълим бўлимига қарашли муассасалар ҳамкорлигида ташкил этилган кўргазмали семинар Юртбошимиз томонидан илгари сурилган беш ташаббуснинг амалий ижроси билан уйғунлашди.

-Шу куни коллежимизга кириш қисми ва ўқув хоналари, спортзал, фойе ҳамда яшил майдонларда ҳар бир ташаббус бўйича кўргазмали чиқишлар, ўқувчилар ҳамда тарбиячилар томонидан тайёрланган кўргазмалар намойиш этилди. Ёш мўйқалам соҳиблари чизган суратларини тақдим қилишди, -дейди Уйчи педагогика коллежи директори Нодира Мадраимова. -Жажжи болажонларнинг ҳамда «Бинафша» бадиий, «Уйчи тонги» фольклор халқ ҳаваскорлик жамоаларининг чиқишлари барчага хушнудлик бағишлади.

Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари Р.Назарова, туман МТБ мудири М.Абдуллаевалар қатнашишди ва сўзга чиқишди.