ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИНИНГ ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИ ДЕПУТАТЛАРИ САЙЛОВИНИ ЎТКАЗУВЧИ ОКРУГ САЙЛОВ КОМИССИЯЛАРИНИ ТУЗИШ ВА ТАРКИБИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 16 ва 21-моддалари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг тавсияларига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси,
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказиш бўйича 150 та округ сайлов комиссиялари тузилсин ва уларнинг таркиби қуйидаги тартибда тасдиқлансин:
Наманган вилояти
49-УЙЧИ ОКРУГ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ
(Уйчи тумани маданият ва аҳоли дам олиш маркази биноси, Уйчи шаҳарчаси, Ҳуррият МФЙ, Амир Темур кўчаси, 30-уй, тел: 69-48-21-950).
Раиси
- Қамбаров Рустамжон Мирзараҳматович – Уйчи тумани 3-умумий ўрта таълим мактаби директори.
Раис ўринбосари
- Мамадалиева Нодира Насибжановна – Уйчи тумани маданият бўлими бош мутахассиси.
Котиби
- Акралов Султонмахмут Собитханович – Уйчи туман ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи.
Аъзолари
- Мансуров Улуғбек Адашалиевич – Уйчи тумани мактабгача таълим бўлими мудири ўринбосари.
- Азимова Муқаддас Ҳабибуллаевна – Ҳуррият маҳалла фуқаролар йиғини котиби.
- Жўраева Раънохон Аҳмаджановна – Уйчи тумани халқ таълими бўлими мониторинг шўъбаси раҳбари.
- Исақов Адҳам Мамутханович – Уйчи тумани қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи бўлим бошлиғи.
- Джанбекова Эльмира Джавдетовна – Уйчи тумани маданият бўлими мудири.
- Тагирзянов Анвар Талипзян ўғли – Уйчи тумани 6-мактаб инглиз тили фани ўқитувчиси.
- Мазкур қарор Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида ҳамда маҳаллий матбуотда эълон қилинсин.
Марказий сайлов комиссиясининг Раиси М.АБДУСАЛОМОВ.
Тошкент шаҳри, 2019 йил 11 октябрь.

