«СТАРТ-АП» ЛОЙИҲАСИ АСОСИДА

Вилоят  ҳокимининг 2017 йил 20 майда «Вилоятда касб-ҳунар коллежлари ва олий ўқув юртлари битирувчиларини ишга жойлаштириш ва ўз бизнесларини очишга кўмаклашиш мақсадида ҳафталик «старт-ап» лойиҳалари тадбирларини ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 319-сонли қарори қабул қилинди. Шу асосда чора-тадбирлар режаси белгиланиб, ҳафталик тадбирлар ўтказилди.

Туманимизда Уйчи маиший хизмат касб-ҳунар коллежи таянч коллеж этиб белгиланган. 31 май куни мазкур коллежда «старт-ап» лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди. Унда туманимиздаги  барча коллежлардан битирувчи ёшлар вакиллари қатнашдилар. Тадбирни туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Илҳомжон Сатторов очди ва кўзланган мақсад ҳақида қисқача сўзлади. Тумандаги тижорат банклари, туман давлат солиқ инспекцияси вакиллари битирувчи ёшларга кредитлар ажратиш шартлари ва имтиёзлар ҳақида тушунча бердилар.

-Коллежимизни жорий йилда 270 нафар ўқувчи битираётган бўлса, шундан 23 нафари кредит олиш истагини билдирган, -дейди Жийдакапа қурилиш ва коммунал хўжалик касб-ҳунар коллежининг махсус фан ўқитувчиси Оминахон Мамадалиева. -Ҳозиргача 6 нафар битирувчимиз Халқ банкининг Уйчи филиалидан  чорвачилик йўналишида 7 миллион сўмдан 10 миллион сўмгача бўлган имтиёзли кредитларни олиб, фойдаланмоқда. Уларнинг барчаси бундан мамнун.

Тадбир давомида битирувчи ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Йиғилишда туман прокурорининг катта ёрдамчиси Р.Тўрабоев иштирок этди.