Халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссиясининг қарори
Уйчи туманидаги сиёсий партияларга халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгаши депутатлари сайловида қатнашишига ижозат бериш тўғрисида
Туман сайлов комиссияси Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партияси, Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси, «Адолат» социал демократик партияси, Ўзбекистон Экологик партияси туман кенгашларининг халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгаши депутатлари сайловида қатнашиш учун тақдим этган ҳужжатларини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 20- ва 89-моддаларига мувофиқ, халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссияси
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
- Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партияси, Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси, «Адолат» социал демократик партияси, Ўзбекистон Экологик партияси туман кенгашларига халқ депутатлари Уйчи туман Кенгаши депутатлари сайловида қатнашишига ижозат берилсин.
- Ушбу қарор матбуотда эълон қилинсин.
Туман сайлов комиссияси раиси А.НАЖМИДИНОВ.
Уйчи шаҳарчаси,
2019 йил 14 октябрь.

