«МЕНИНГ БОҒИМ»
Мактабимизнинг 2-«А» синфида Мавлудахон Маҳмудова «Менинг боғим» мавзусида очиқ тарбиявий соат ўтди.
Тажрибали устоз жажжи болажонлар иштирокида Президентимизнинг 5 та ташаббуслари бўйича Ҳаракатлар стратегияси борасида янги инновацион технологиялар, АКТдан фойдаланиб ташкил этган очиқ дарсдан кўп фойдали маълумотлар олдик. Тарбиявий соатда юртимизда ҳукм сураётган олтин куз саховати – олма, анор, узум, қовун-тарвуз, хурмолар табиий кўрсатилди. Деҳқонбобо шифобахш мева – ёнғоқ тарқатди. Юртимизда янги навли меваларни қандай етиштириш, иссиқхоналарда қандай меҳнат қилиш ҳақида янги маълумотлар берилди.
Ҳ.АТАБАЕВА,
39-мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси.

