ТАЖРИБА АЛМАШИШДИ

Марказимизга Сирдарё вилоятидан тажриба алмашиш учун вилоят «Баркамол авлод» марказидан бир гуруҳ марказ директорлари, услубчилари ташриф буюрдилар. Унда асосан тўгаракларга ўқувчиларни жалб этиш, бўш вақтларини мазмунли ташкил қилиш, қизиққан йўналишларига қараб қамровни ошириш бўйича ўзаро фикр ва тажриба алмашилди. Тадбир ниҳоясида бадиий дастур намойиш этилди.

Мастура АҲМЕДОВА,

туман «Баркамол авлод» маркази услубчиси.