Ватаним
Ҳар он номинг куйлаб яшайин,
Остонангга жоним тўшайин.
Равнақингга ҳиссам қўшайин,
Ватанжоним, Ватаним менинг.
Кўк юзидан тўкилган дурсан,
Сен ҳамиша гўзалсан, ҳурсан.
Бебаҳосан, бамисли нурсан,
Ватанжоним, Ватаним менинг.
Бешигингда Темурлар ўсган,
Қалқон кўкси ёвларни тўсган.
Юлдузларни бағрига босган,
Ватанжоним, Ватаним менинг.
Ўпай дейман оппоқ юзингдан,
Меҳр томган нурли кўзингдан.
Хурсандмисан мендек қизингдан?
Ватанжоним, Ватаним менинг.
Маҳлиё АБДУЛАЗИЗОВА,
Ғайрат педагогика коллежи ўқувчиси.

