ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАБ ОЛИНДИ

Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига мувофиқ сиёсий партияларнинг 2019 йил 22 декабрда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига ҳамда халқ депутатлари вилоят, туман Кенгашларига ўтказиладиган сайловларда қатнашиш учун рухсат берилди. Бундан келиб чиқиб, Ўзбекистон ХДП туман кенгашининг II пленуми ташкил этилди. Пленумда Ўзбекистон ХДП вилоят кенгаши раиси А.Убайдуллаев, туман ҳокимининг ўринбосари Р.Назарова, Республика «Нуроний» жамғармаси туман бўлими раиси Т.Исматиллаев, партия фаоллари, партия ташкилотининг «Фаол аёллар», «Истиқбол» ёшлар қаноти ва Ўзбекистон ХДП туман кенгашининг депутатликка номзод вакиллари иштирок этдилар. Пленум иштирокчилари келгуси фаолият юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Пленумдан сўнг бир гуруҳ фуқаролар партия сафига аъзоликка қабул қилинди ҳамда партия фаоллари Ўзбекистон ХДП туман кенгаши томонидан тақдирланди.

Моҳирахон ХОЛМИРЗАЕВА,

Ўзбекистон ХДП туман  кенгаши ижрочи котиби.