ВАКИЛЛАРИМИЗ УСТУНЛИГИДА
Куни кеча туман марказий «Пахтакор» ўйингоҳида биринчи лига баҳсларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди. Унда «Хотира-79» (Уйчи) ҳамда Андижон вилоятининг «УзДонЖу» жамоалари саф тортишди. Учрашувнинг биринчи бўлими «УзДонЖу» жамоасининг устунлигида бошланди. Мезбонлар дарвозасини кетма-кет икки бор ишғол этиб, 2:0 ҳисобида танаффусга йўл олдилар.
Иккинчи бўлимда эса Меҳмон Солихўжаев шогирдлари – «Хотира-79» жамоаси жонланиб, кетма-кет ҳужумлар уюштирди ҳамда рақиблар дарвозасига 4 та гол йўллади. Муросасиз курашлар остида ўтган ушбу беллашувда вакилларимиз ишончли ғалаба қозонишди, ҳисоб – 4:2.

