ОСУДА ҲАЁТИМИЗНИ АСРАЙЛИК

Сўнгги йилларда ақидапараст оқимлар фаолиятини ёшлар ичидаги меҳнат мигрантларини таъсир доирасига олиш, «ҳужралар» ташкил этиш, диний экстремистик мазмундаги материалларни электрон кўринишда тарқатиш, интернет орқали тарғибот ўтказиш каби усулларда амалга оширмоқда. Айниқса, интернет тармоғида ўзини «Ислом давлати» (ИШИД), «Жабҳат ал-Нусра» деб атаб олган террористик ташкилотлар гўёки ислом равнақи йўлида курашаётган «мужоҳид биродарлар гуруҳи» экани ҳақидаги тарғибот-ташвиқот кенг кўламда олиб борилаётгани, бунинг оқибатида дунёнинг кўплаб мамлакатларидан мусулмон ёшлар «ҳижрат» қилиш ва «жиҳод»да иштирок этиш даъвосида Сурия ва Ироқ ҳудудига бориб, ушбу гуруҳ сафига қўшилаётганининг гувоҳи бўлмоқдамиз.

Ёш авлоднинг турли ёт оқимлар таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш тўғрисида ғамхўрлик фақат ҳукуматимиз ёки таълим муассасаларининг вазифаси эмас, балки ҳар бир ота-онанинг ҳам муҳим бурчларидан биридир.

А.НУРИДДИНОВ,

Наманган шаҳар ИИО ФМБТЭЭҚКБ тезкор вакили, лейтенант.