ТУШУНЧАЛАР БЕРИЛДИ

«Илк қадам» давлат ўқув дастури ижросини таъминлаш, мактабгача таълим ташкилотларида юритилаётган иш ҳужжатларини тартибга солиш, ходимларнинг таълим-тарбия жараёнидаги масъулиятин ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирининг «Давлат мактабгача таълим ташкилотлари педагогларининг иш ҳужжатларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи қабул қилинган. Муассасамизда ташкил этилган ўқув-семинар мазкур буйруқнинг иловасида кўрсатилган мактабгача таълим ташкилоти психологи томонидан юритиладиган меъёрий ҳужжатларни тушунтиришга бағишланди. Унда туман МТБ шўъба мудири Орифжон Худойбердиев, 17, 19, 30-МТТлар психологлари Дилшода Эркинжонова, Дилфуза Солиева, Муҳайё Турсуновалар томонидан тренинг машғулотлари ташкил этилди, мавзу бўйича тушунчалар бериб ўтилди.

Мўътабар ЭРГАШЕВА,

17-МТТ мудираси.