ЖАЖЖИ ЗУМРАДОЙЛАР

9-мактабгача таълим муассасасида «Зумрадойлар даврасида» тўгарак машғулотлари намунали ташкил этилган. Бу Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати  билан ўтказилган тадбирда ҳам яққол намоён бўлди. Жонсарак тарбиячи Фарида Қаҳҳорова, мусиқа раҳбари Маъмура Аҳмадалиева кичкинтойларга бор меҳри ва муҳаббатини бахшида қилиб ишлаётганини тарбияланувчиларнинг билимдон ва зукколиги, санъатга шайдолигидан ҳам билиш мумкин. Мухлиса Турсунбоева, Хуршида Абдулазизова, София Баҳриддинова, Мадина Давлаталиева, Мубина Икромжонова каби қизалоқларнинг шеър айтиши, рақсга тушиши, пазандалик маҳоратини кўриб, қойил, шундай таълим-тарбия берган устозларга раҳмат, дегинг келади.

Тадбир якунида муассаса мудираси Раънохон Юсуфбоева жажжи Зумрадойларни табриклаб, бадиий китоблар совға қилди.

Муассаса кўримсизгина, пастқам, мослаштирилган бинода жойлашган бўлса-да, бу ерда олиб борилаётган таълим-тарбия ишлари  намунали экан. Умид қиламизки, яқин йиллар орасида бу муассасага ҳам дастур асосида замонавий, кўркам бинолар қурилиб, шароитлар янада яхшиланади.

Муҳаммад АЛИ.