ЖИНОЯТНИНГ ЗУЛМАТ КЎЧАСИ

Балоғат ёшига етганига қарамай, М.Ж. ва Қ.А. бирор касб-ҳунарнинг бошидан тутишмади. «Қуруқ қошиқ оғиз йиртар», нақлининг мағзини энди чақа билган улфатлар даромаднинг ноқонуний йўлини ўйлаб топишди. Маҳалладаги бирон-бир хонадонни «нишон»га олиб, хонадон эгалари йўқлигида бири кўчада пойлоқчилик қилса, бири бемалол хонадонни «шилиб» чиқарди. Шундай қилиб, улар дастлабки ўлжа – тилла буюмларни Наманган шаҳри Дўстлик бозорида мўмайгина пулга сотиб юборишди. Шерикларнинг бу жиноий фаолияти узоққа чўзилмади. Жинояти фош бўлган М.Ж. билан Қ.А. суднинг қора курсисига ўтиришди.

Ушбу жиноий иш жиноят ишлари бўйича туман судида кўриб чиқилди. Айбланувчилар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан жазога тортилишди.

Ж.МАМУРОВ,

жиноят ишлари бўйича туман суди раиси.