БЕПАРВОЛИК ОҚИБАТИ
Темир йўл атрофи ва кесишмаларида белгиланмаган жойларда ҳаракатланиш ҳуқуқбузарликка сабаб бўлади. Наманган шаҳрида яшовчи Б.Д. Наманган бекатидан Чортоқ бекатига ҳаракатланиб келаётган тепловознинг темир йўл изида маст ҳолда ухлаб қолиши чап оёқ кафт қисмининг эзилиб, тан жароҳати олишига олиб келди. У зудлик билан шифохонага ётқизилди. Вилоят СТЭБнинг хулосасида Б.Д. ҳаёти учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати олганлиги қайд этилган.
Мазкур ҳолат Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 113-моддаси 4-қисмида кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарлик деб топилди ва Б.Д.га нисбатан тегишли қонуний чора кўрилди.
Б.АБДУЛЛАЕВ,
вилоят ИИВ ТХТБ ҳузуридаги ТГ суриштирувчиси,
Қ.АБДУРАҲМОНОВ,
вилот ИИБ ТХТБ ҳузуридаги ТГ катта терговчиси.

