ШИФОКОРЛАР ШАРАФЛАНДИ

«Хизробод» тантаналар мажмуасида «Тиббиёт ходимлари куни»га бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Соҳа фидойиларини туман ҳокими М.Апақов самимий муборакбод этди. Дастлаб туманимиз раҳбари туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари Насибахон Расуловага вилоят ҳокимининг совғаси – «Нексия-3» янги хизмат автомобилининг калитини топширди. Шундан сўнг йил давомида ўзининг фидойи меҳнати билан ҳурмат-эътибор қозонган жонкуяр тиббиёт ходимларига қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.

Туман маданият бўлими «Тарона» ашула ва рақс халқ ансамбли хонандалари ижросидаги қўшиқлар тантанага ўзгача шукуҳ киритди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.