ЯНГИ ҚОНУН КУЧГА КИРДИ

Яқинда «Ўзбекистон Республикасининг «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонуни қабул қилинди. Юртимизда  валюта билан боғлиқ масалаларни тартибга солиш борасида бир қатор ибратли ишларга қўл урилдики, жаҳон аренасига чиқаётган, барча  ривожланган мамлакатлар билан тенг ҳуқуқли ҳамкор каби мулоқот қила олинадиган бир шароитда ушбу Қонун долзарблиги билан аҳамиятли. Унинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчилик ўртасида тушунтириш барча ижрочиларнинг вазифаси саналади. Шу боис, жойларда ташкил этилаётган турли тадбирлар, жамоат йиғилишлари, очиқ мулоқотларда мазкур масала юзасидан мутасаддиларга керакли топшириқ ва кўрсатмалар берилмоқда.

Зулхумор КАРИМОВА,

халқ депутатлари туман Кенгаши депутати.