ЖАБРЛАНГАН АЙБЛАНДИ

Нафақат автойўллар, балки темир йўлда ҳам кутилмаган ҳодисалар содир бўлади. Бунда аксарият фуқароларнинг темирйўлни кесиб ўтишда қонунбузарликка йўл қўйишлари сабабдир.

Яқинда «Ҳаққулобод – Учқўрғон» темирйўл оралиғида учқўрғонлик Т.М. ухлаб қолган. Ҳаракатланиб келаётган тепловоз уни уриб юборган  ва оғир тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган текширувлар натижасида жарбланувчи Т.М.нинг ўзи Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 113-моддаси, 4-қисми билан айбдор деб топилди.

Н.ҒУЛОМОВ,

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ТХТББ терговчиси, капитан,

Қ.АБДУРАҲМОНОВ,

вилоят ИИБ ТХТБ ҳузуридаги ТБ катта терговчиси, майор.