ЯШИРИЛГАН ОҒУ

«Қорадори – 2019» тадбири чоғида чортоқлик П.Т. хонадони текширилганда, яшаш уйи томидаги ўтинлар орасидан бир туп каннабис ўсимлиги ва кириш дарвозаси деворида қоғозга ўралган 1,38 грамм марихуана гиёҳвандлик воситаси топилди.

Судланувчи П.Т. айбига тўла иқрор бўлди. Гиёҳванд ўсимлик даладан ўт ўриш чоғида қўшилиб қолгани, 1,38 грамм  нашани ўзи қуритиб, сақлаб қўйганлигини тан олди. Бу оғуларни сотиш нияти бўлмаганлигини, ўзи истеъмол қилиши учун сақлаганлигини, қилмишидан пушаймонлигини, оилавий шароити оғирлиги, 2 нафар ногирон фарзанди борлигини айтиб, суддан енгиллик берилишини илтимос қилди.

Суд ишни атрофлича кўриб чиқиб, П.Т.ни ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми «а» банди билан айбдор, деб топди ва унга ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 1 йил 6 ой муддатга озодликни чеклаш жазосини тайинлади.

Ҳар бир инсон қинғир иш ҳар қанча яширилса-да, барибир бир кун ошкор бўлишини эсдан чиқармаса, ҳаммаси жойида бўлаверади.

Ж.МАМУРОВ,

жиноят ишлари  бўйича туман суди раиси,

Наргиза НАСРИТДИНОВА,

судья ёрдамчиси.