БАЙРАМОНА РУҲДА
Яқинда муассасамизда «Меҳржон байрами» бўлиб ўтди. Унда тарбияланувчилар олтин куз қўшиғи, «Шолғом» эртаги асосида замонавий тарзда бадиийлаштирилган чиқишларни ҳавола этишди.
Шунингдек, ўрта гуруҳ қизлари «Олма пишганда галинг» қўшиғи ва рақсини ижро қилишди. Сўнг гуруҳлар ўртасида мусобақалар уюштирилди. Байрамга Юксалиш МФЙ раиси Ф.Нажмиддинов ҳамда ота-оналар вакиллари ташриф буюриб, самимий тилаклар билдиришди. Тадбирни ташкил этишда мусиқа раҳбари М.Шералиева фаоллик кўрсатди.
И.ҚЎЗИЕВА,
22-МТТ мудираси.

