ЎҚУВЧИМИЗ ПРЕЗИДЕНТ МАКТАБИДА

Мактабимиз тумандаги энг намунали билим масканларидан. Айниқса, 8-«В» синфини фаол синф сифатида алоҳида эътироф этиш мумкин. Синф ўқувчилари Президентимизнинг 5 та муҳим ташаббуси бўйича ўтказилган тадбирларда ҳам жонбозлик кўрсатишмоқда.

Шу синфнинг иқтидорли ўқувчиси Искандарбек Ҳакимов Президент мактабига қабул қилинганлиги тўғрисидаги хабар барчамизни бирдек қувонтирди.

-Мен математика ва инглиз тили фанларини қизиқиб ўргандим. Бу ютуқларга эришишимда ота-онам, математика сир-асрорларини ўргатган Маҳфиратхон Мўминова, Мунисахон Сатторова, инглиз тили ўқитувчилари Набижон Низомиддинов, Гулмира Усмоновалардан миннатдорман, -дейди Искандарбек.

Биз ҳам Искандарбекка омад тилаймиз ва у Ватанимизнинг билимдон, изланувчан, садоқатли фарзанди бўлишига ишонамиз.

Замира ҚАМБАРОВА,

26-мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари.