ПРОФИЛАКТИК ТАДБИР ДАВОМИДА

Яқинда бўлинмамиз томонидан Шифокор ва Қаҳрамон МФЙлари ҳудудида кенг қамровли профилактик тадбир ўтказилди. Унда тумандаги мутасадди ташкилот ва идоралар, МФЙлар жамоатчи вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда қамраб олинган ҳудуд 13 та қисмга ажратилиб, уларнинг ҳар бирига алоҳида ишчи гуруҳи аъзолари бириктирилди. Эрта тонгдан бошланган тадбир давомида жами 265 та аҳоли хонадони кўрикдан ўтказилди, 700 нафардан зиёд фуқаро билан ёнғин хавфсизлиги, жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича суҳбат ўтказилди, йўриқномалар берилди, тушунтириш ишлари олиб берилди. 10-мактаб ва 33-МТТда ёнғин ўчириш автомобили ва анжомлари намойиши бўлди. Бундан ташқари, шу куни аниқланган камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилди.

Бекзод НАЗАРОВ,

туман ЁХБ бошлиғи ўринбосари, катта лейтенант.