КЎТАРИНКИ РУҲДА

Мамлакатимиз мустақилликка эришгач, ўз миллий Давлат рамзларини қабул қилди. 1992 йил 18 ноябрда миллий рамзларимиздан бири Давлат байроғи қабул қилинган кун сифатида тарихда муҳрланиб қолди. Мана, йигирма саккиз йилдирки, мустақил Ўзбекистонимиз дунё ҳамжамиятининг тенг ҳуқуқли бир аъзоси сифатида бутун дунёга танилмоқда. Байроғимиз БМТ бош қароргоҳи олдида мамлакатимизнинг куч-қудратини намоён этиб, ҳилпираб турибди.

Сана муносабати билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши, туман ХТБ, МК «Ватанпарвар» ташкилоти туман кенгаши, 1-БЎСМ ҳамкорлигида ташкил этилган веломарафон кўтаринки руҳда ўтди.