НУТҚҚА ЭЪТИБОР

Фарзандларимизнинг ҳар томонлама соғлом бўлиб ривожланишида ҳукуматимиз томонидан чиқарилаётган қарор ва фармонлар, «Илк қадам» давлат дастури фикримиз далилидир. Кўзга кўринмас табиий ҳолатларни биз ҳис  қилишга ҳаракат қиламиз. Масалан, товуш кўринмас бўлиб, эшитиш, тушуниш, яъни англаш ва ҳис қилиш орқали  ҳаётимизда мавжуд. Биз нутқ орқали хоҳиш ва мақсадларимизни, ўз фикр-мулоҳазаларимизни ўзгаларга етказамиз ва жамиятда ўз ўрнимизни топамиз. Шаклланмаган нутқ инсон шахсининг тўлиқ ривожланишига тўсқинлиқ қилади. Кўп йиллик тажрибалар шуни кўрсатадики, нутқида оғир нуқсони бўлган болаларни турли товушларни тўғри талаффуз этишга ўргатиш, мустақил нутққа киритиш, логопедик машқларни бажаришда ота-она, дефектолог, педиатр, невропатолог ҳамкорлиги муҳим ўрин тутади.

Мазкур масалаларга бағишланган семинар йиғилиши 26-МТТда бўлиб ўтди. Унда мактабгача таълим бўлими  вакиллари, туман дефектологлари, шифокорлар Тожихон Ҳожибаева, Шуҳратжон Тўйчибоевлар ва нуқсони бор болаларнинг ота-оналари иштирок этдилар.

Тадбирда туманда нутқида нуқсони бор болалар нутқини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик ишлари режаси белгилаб олинди.

Дилдора АЗИЗОВА,

26-МТТ дефектологи.