ҲАР ЎҚУВЧИГА БИР КИТОБ

Масканимизда китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида «Ҳар ўқувчига бир китоб» акцияси ўтказилди. Унда мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари фаол қатнашдилар. Нозима Мўминова, Мунира Каримова, Ҳакима Қўчқаровалар раҳбарлик қилаётган 7-«Б», 8-«В», 9-«А» синфлар ўқувчилари  мактаб кутубхонасига энг кўп китоб туҳфа этишди.

Мактаб директори Улфатхон Қамбарова тадбирда фаоллик кўрсатганларга миннатдорчилик билдириб, мактаб маъмуриятининг фахрий ёрлиқларини топширди.

Манзура ТУРДИҚУЛОВА,

25-мактаб директори ўринбосари.