ҲИНДИСТОНЛИК МУТАХАССИСЛАР ТАШРИФИ
Яқинда туман кўп тармоқли марказий поликлиникасининг олий тоифали травматолог ортопеди Муҳаммадали Аҳмедов «Мuhammad Akrom ORTO MED servis» МЧЖни ташкил этиб, бугунги кунда собиқ Уйчи маиший хизмат касб-ҳунар коллежининг бўш турган ётоқхона биносида аҳолига хизмат кўрсатаётгани ва 75 ўринли мазкур шифо масканида болаларда рахит, сколиоз касалликларини аниқлаш ва даволаш, шу билан бирга, асаб, бўғим касалликлари бўлимлари фаолиятини йўлга қўйганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Ноябрь ойида ҳиндистонлик мутахассисларнинг ташрифи кутилаётганди. 30 ноябрь куни ана шу ташриф амалга ошди. Туман ҳокимлигида туман ҳокими М.Апақов ҳамда ҳиндистонлик мутахассислар иштирокида 1,5 миллион долларлик англашув меморандуми имзоланди. 2020-2021 йиллар давомида травматология ва ортопедия йўналишида туманимизда диагностика хоналари, жарроҳлик амалиётларини ўтказиш йўлга қўйилади. «Мuhammad Akrom ORTO MED servis» МЧЖ шифохонаси замонавий тиббий жиҳоз ва асбоб-ускуналар билан таъминланиши кўзда тутилган.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

