ТУМАН ҲОКИМИ «МАЪНАВИЯТ СОАТИ»ДА

Юртбошимиз томонидан илгари сурилган беш ташаббуснинг амалий ижросига бағишлаб 26-мактабда «Мустақил юртнинг бахтли фарзандлари» мавзусида фестиваль ва маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Фестиваль давомида  кўргазмали тақдимот, психологик тренинг, «Маънавият соати» ташкил этилди.

Туман ҳокими Муҳаммадаюбхўжа Апақов 11-«Е» синфда «Бепарволик ва лоқайдлик» мавзусида «Маънавият соати»ни ўтиб берди. Машғулотда Республика «Нуроний» жамғармаси вилоят бўлими раиси Икромхон Нажмиддинов, жамғарманинг туман бўлими раиси Тоҳиржон Исматиллаев, ФЎЎБОФМБ туман кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Ғанишер Жўраев, вилоят халқ таълими бошқармаси ва туман ХТБ, маҳалла, жамоат ташкилотлари, ота-оналар вакиллари ҳам қатнашдилар. Меҳмонлар У.Султонова, М.Шоғларова, Ф.Содиқова, Х.Мусабоевалар томонидан ўтилган «Маънавият соати»да иштирок этиб, қимматли фикр-мулоҳазалар билдирдилар. 6-синф ўқувчилари ўртасида  «Қувноқ стартлар» мусобақаси уюштирилди. Психологлар А.Ғаниева, Н.Нурматовалар томонидан таълим масканидаги ижтимоий муҳофазага муҳтож, тарбиясига эътибор зарур бўлган ўқувчилар ўртасида психологик тренинг ўтказилди.

Фаоллар залида она тили ва адабиёт фани, бошланғич синф ўқитувчилари ҳамда ёшлар етакчиси ҳамкорлигида тайёрланган «Мустақил юртнинг бахтли фарзандлари» деб номланган мусиқий кеча намойиш этилди.

Ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича илгари сурилаётган 5 та муҳим ташаббус доирасида ўтказилган ушбу семинар унинг иштирокчиларида унутилмас таассуротлар қолдирди.

Жўрабек ЁРҚИНОВ,

26-мактаб директорининг ўринбосари,

Саида ҚАМБАРОВА,

бошланғич синф ўқитувчиси.