ДАРАХТ ВА БУТАЛАР КЕСИШ ТАҚИҚЛАНАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 31 октябрь кунги «2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Фармонига кўра, Давлат экология қўмитаси, Ўзбекистон Экологик партияси ва жамоатчиликнинг давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига 2019 йил 1 ноябрдан 2020 йил 31 декабргача амал қилиши кўзда тутилган мораторий кучга кирди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 январдаги 43-сонли қарори асосида тасдиқланган «Давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерларда дарахтлар ва буталарни экиш, парвариш қилиш, кесиш ҳамда дарахтларни хатловдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 4-иловасида ёнғоқ, писта, бодом, қарағай, барча турдаги арчалар, шарқ биотаси, эман, чинор, шумтол, оққайин, каштан, лола дарахти, магнолия, форзиция, тут ва бошқалар қимматбаҳо дарахт эканлиги кўрсатилган.

Ҳурматли фуқаролар! Ушбу қонун ҳужжатлари асосида  иш тутишингизни илтимос қиламиз, акс ҳолда ўзбошимчалик билан кесиб ташланган ҳар бир дарахт сони учун Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 79-моддаси 1-бандига биноан энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баробаридан 10 баробаригача жарима белгиланади ҳамда зарар суммалар ундирилади.

М.САИДОВ,

туман экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекциясининг биохилма-хиллик бўлими бош мутахассиси.