МЕН ШАХСАН ОВОЗ БЕРАМАН
Туман адлия бўлими томонидан сайлов қонунчилиги тарғиботи борасидаги фаолиятни янада кенгайтириш, ҳудуддаги сайлов тарғиботи ишларини тизимли равишда ташкил этиш мақсадида нотариал идораси, туман ФҲДЁ бўлими, давлат хизматлари агентлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман кенгаши, «Оила» илмий-амалий маркази туман бўлими билан ҳамкорликда 33-мактабда «Мен шахсан овоз бераман» мавзусида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди. Шунингдек, аҳолини сайлов қонунчилиги ҳақида кенг хабардор қилиш, уларнинг сайлов ҳуқуқлари кафолатлари таъминланишини назарда тутувчи «Ҳуқуқий билимлар» флешмоби бўлди.
Тадбир доирасида йиғилганларга бўлим ва ҳамкор идоралар томонидан «Сайлов қонунчилиги: тушунча ва янгиликлар», «Коррупция – адолат кушандаси» ва «Беш ташаббус – беш имкон» мавзуларида тушунчалар берилиб, шунга доир кўргазмали материаллар тарқатилди. Иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди. Тадбир давомида юқоридаги мавзуларга оид кичик саҳна кўринишлари ҳам намойиш этилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ташаббуси билан ўтказилаётган коррупцияга қарши кураш мавзусидаги иншолар танловининг вилоят босқичида фахрли 3-ўринни эгаллаган мазкур мактаб ўқувчиси О.Иззатиллаева ҳамда у таҳсил олаётган мактаб жамоасига туман адлия бўлими ва ҳамкор идоралар томонидан ташаккурнома, фахрий ёрлиқ, китоблар, эсдалик совғалари топширилди.

