САЙЛОВОЛДИ УЧРАШУВИ

8-мактабда 22 декабрь куни ўтказиладиган муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига сайлов олдидан ташвиқот тадбири бўлди.

Уни 1-Янгиер округ сайлов комиссияси раиси Убройим Сулайманов очди ва бошқариб борди. Депутатликка номзодларнинг ишончли вакиллари томонидан номзодларнинг таржимаи ҳоли таништириб ўтилди. Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига 50-Учқўрғон сайлов округидан номзод Фаридахон Отаханова, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлигига 39-Ровот сайлов округидан кўрсатилган номзодлар Маҳамадали Каримов, Нафисахон Мамасолиева, Акрам Мелибаев, Адиба Ҳожимирзаева, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлигига 1-Янгиер сайлов округидан кўрсатилган номзодлар Зафар Худайназаров, Раҳимжон Сиддиқов, Зарифа Юнусова сўзга чиқиб, сайловолди дастурлари билан таништириб ўтдилар.

Сайловчиларни қизиқтирган саволларга номзодлар жавоб қайтардилар.

9-мактабда ҳам худди шундай ташвиқот тадбири уюшқоқликда ўтди. Ташвиқот тадбирлари давом этмоқда.

Уйчи матбуот маркази.