МЕҲРИМИЗ СИЗГА

3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан 1-кўп тармоқли давлат махсус МТТ ҳамда туман марказидаги «Мустақиллик боғи»да байрам тантаналари кўтаринки руҳда ўтди.

Байрам тадбирларида туман ҳокими М.Апақов, сектор раҳбарлари, сиёсий партиялар вакиллари ҳам қатнашдилар. Улар муассаса ширинтойларига байрам совғаларини топширишди.

1-мактаб ўқитувчиси, «Шуҳрат» медали соҳиби Орифжон Аҳмадалиевнинг шогирдлари анъанавий тарзда муассаса кичкинтойларига ўзлари тайёрлаган ўйинчоқ ва дурадгорчилик маҳсулотларидан туҳфа қилишди.

Туман марказидаги «Мустақиллик боғи»да бўлиб ўтган шодиёна ҳам уюшқоқликда ташкил этилди. Туман маданият саройи «Тарона» ашула ва рақс халқ ансамбли хонандалари ижросидаги қўшиқлар байрам қатнашчиларига хуш кайфият бағишлади.