ТАКТИК ЎҚУВ МАШҒУЛОТ

«Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ойлиги» ва «Ёнғинлар профилактикаси куни» муносабати билан «Туман ЁХБда аҳолини табиий ва ис газидан заҳарланишдан асраш, газдан чақнаш ва ёнғин оқибат-ларини бартараф этишда авария тиклаш тузилмаларининг тегишли хизматлар ҳамкорликдаги ҳаракатлари» мавзусида  махсус-тактик ўқув машғулоти бўлиб ўтди.

Тадбирда туман ЁХБ, тумангаз, туман электр таъминоти корхонаси, туман ТТБ, туман «Сувоқава» ДУК, туман ДСЭНМ ва бошқа ҳамкор ташкилотлар ходимлари иштирок этдилар.

-Бу каби тадбирлар идоралараро ҳамкорликни мустаҳкамлаб, фуқаролар ҳушёрлигини янада оширади, -дейди туман ЁХБ бошлиғи Аъзамжон Аҳмаджонов. -Аҳолидан куз-қиш мавсумида алоҳида ҳушёрлик ва масъулият талаб этилади.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХБ катта муҳандиси, майор М.Саидов, вилоят ЁХБ ёнғин назорати ва профилактикаси бўлими бошлиғи, подполковник О.Шарипов, туман ҳокимининг ўринбосари М.Бобожоновлар қатнашиб, табиий ва ис гази билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар бўйича аҳоли хабардорлиги ҳамда билимини янада ошириш лозимлигини таъкидладилар.