ИСТИҚБОЛЛИ ЭРТАМИЗ САРИ

Бу йилги сайловдан халқимизнинг умиди катта. Чинакам демократик тамойиллар асосида, шаффоф руҳда  илк бор ташкил этилаётган ушбу муҳим жараённинг мамлакатимиз эртаси учун қай даражада муҳим  ва долзарб эканини аксарият аҳоли ақлан ва қалбан ҳис этиб турибди. Буни бир неча ой давом этган дебатлар, сайловолди учрашувлар, баҳс ва мунозаралардан билиб олиш қийин эмас, албатта.

Мен ҳам бир педагог сифатида 22 декабрь санасида бўлиб ўтадиган сайловда оила аъзоларим билан фаол иштирок этаман. Бунга барча ҳамкасбларим, ҳамюртларимни ундайман. Зеро, мамлакатнинг эртанги истиқболи сизу бизнинг қароримизга боғлиқ эканини ҳар биримиз ҳис қилиб, муносиб номзодларга овоз берсак, юрт олдида чин инсонийлик бурчимизни бажарган бўламиз.

Алимардон АКРАЛОВ,

29-мактаб ўқитувчиси.