ПАРТИЯ ФАОЛЛАРИ ИШТИРОКИДА
Ўзбекистон Халқ демократик партияси туман кенгаши томонидан «Янги Ўзбекистон – янги сайловлар» шиори остида ўқув-семинар тақдимоти ўтказилди.
Унда партия туман кенгаши раиси Акрамжон Абдуғаппаров Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексида кўрсатилган умумий қоидалар, сайлов ҳужжатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва сайлов ўтказишнинг асосий принциплари ҳақида тушунтиришлар берди. Партия туман кенгаши ижрочи котиби Моҳира Холмирзаева томонидан сайлов жараёнларида кузатувчи, ваколатли вакилларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида тақдимот ўтказилди.
Ўқув-семинар жараёнида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига ЎзХДПдан кўрсатилган номзод Х.Бадалов, вилоят Кенгаши депутатлигига номзодлар Р.Абдуллаев, Ғ.Ҳабибуллаев, В.Болтабоевлар, туман Кенгашига номзод К.Юнусова, партия фаоллари Ҳ.Мамадалиев, М.Аҳмаджоновалар сўзга чиқиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Семинар якунида кузатувчи ва ваколатли вакиллар томонидан саволларга жавоб қайтарилди.

