ЖАМОАТ ИШТИРОКИ ФАОЛЛАШМОҚДА

Жиноят ишлари бўйича туман суди томонидан жорий йилнинг 11 ойи давомида 101 та жиноят иши 140 нафар шахсга, 150 та материал 150 нафар шахсга нисбатан мазмунан кўрилган.

Кўриб тамомланган жиноят ишларидан 121 нафар шахсга айблов ҳукми чиқарилган бўлиб, 18 нафарига оид ишлар ЖКнинг 661-моддасига асосан тарафларнинг ярашгани муносабати билан, 1 нафар шахсга оид иш эса тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилгани учун тугатилган. Айблов ҳукми чиқарилган жиноят ишларидан 15 нафар шахсга жарима, 43 нафар шахсга ахлоқ тузатиш ишлари, 2 нафар шахсга муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, 28 нафар шахсга озодликдан маҳрум қилиш, 22 нафар шахсга озодликни чеклаш жазоси тайинланган бўлиб, 11 нафар шахс ЖКнинг 72-моддасига асосан шартли равишда жазодан озод қилинган. Судланганларнинг 126 нафари эркак, 8 нафари аёл, 3 нафари вояга етмаган, 3 нафари 60 ёшдан ошган шахсларни ташкил қилган.

Шу ўринда 9 нафар шахс маҳалла, 3 нафар шахс ёшлар иттифоқи кафиллиги асосида озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланиб, улар кафиллигига берилганини алоҳида таъкидлаш лозим. Мазкур институтнинг кенгроқ қўлланилаётгани жамоатчиликнинг иштирокини фаоллаштириб, жиноятчиликнинг олдини олишга хизмат қилмоқда.

Ж.МАМУРОВ,

жиноят ишлари бўйича туман суди раиси.