ТУШУНЧАЛАР БЕРИЛДИ

Гулбоғ МФЙда туман маъмурий судининг 2019 йил иккинчи ярим йиллиги учун мўлжалланган фуқаролар ва тадбиркорлар билан сайёр қабуллар ҳамда учрашувларни ўтказиш бўйича тузилган тадбирлар режасига асосан Ўзбекистон Республикасининг «Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги, «Фуқароларнинг ўзини ўзини бошқариш органлари тўғрисида»ги, «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида»ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган йиғилиш бўлди.

Унда йиғилганларга мавзу юзасидан тушунчалар берилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ташаббуси билан туман судлари томонидан жойларда фуқаролар ва тадбиркорлар билан ҳар ойда икки мартадан сайёр қабул, учрашувлар ташкил этилаётгани, бу борада ҳамкор ташкилотлар билан амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги вазифаларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.

Б.КАСИМОВ,

туман маъмурий суди раиси.