АҲОЛИГА ҚУЛАЙЛИК
Тепасарой МФЙ ҳудудида тез тиббий ёрдам бўлимининг Сой шохобчаси фойдаланишга топширилди.
«Меҳнат улуғ» хусусий фирмаси қурувчилари томонидан манзилли дастур асосида сифатли таъмирланган мазкур шохобчага маҳаллий бюджетдан 239 миллион сўм маблағ ажратилди.
Шохобча ҳудуддаги Хўжаобод, Тепасарой, Янгичек, Муборак, Боғ кўча МФЙларидаги 13 мингдан ортиқ аҳолига хизмат кўрсатади.
Янги йил байрами арафасида шохобча иш бошлади. Унинг топширилишига бағишланган маросимда туман ҳокими М.Апақов қатнашди ва жамоага халқимиз саломатлиги йўлидаги хайрли ишларида муваффақиятлар тилади.
Шохобчага янги «Дамас» тез ёрдам машинаси топширилди.

