«МЕЗБОН» МАЖМУАСИ

Тепасарой МФЙда бундан икки йил аввал «Уйчи мед диагноз» МЧЖ (раҳбари Орифжон Нуриддинов)га қарашли «Мезбон» ошхонаси иш бошлаган эди. Янги йил байрами бўсағасида 300 ўринли тантаналар мажмуаси фойдаланишга топширилди.

Мажмуанинг очилиш маросимига тўрт нафар болакайнинг хатна тўйи ҳам уланиб кетди. Тепасарой, Муборак, Беруний, Олмурут МФЙларида яшовчи тўйболалар Муроджон Аҳмаджонов, Бунёд Исоқжонов, Жавоҳир Сайдуллаев, Шоҳруҳ Давронбоевларга эсдалик совғалари топширилди.

Маросимда туман ҳокими М.Апақов, жамоат ташкилотларининг вакиллари қатнашдилар.