ТОМОРҚА – ХАЗИНА

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгашининг деҳқонлар ва томорқа ер эгаларига Мурожаатидан келиб чиқиб, Мирзаравот маҳалла фуқаролар йиғинида амалга оширилаётган ишлар кўргазмали тарзда намойиш этилди. Тумандаги МФЙлар раислари ҳамда томорқа эгалари «Томорқа – даромад манбаи» мавзусидаги мазкур семинарда дастлаб, Сокин кўчасида яшовчи Равшанбек Расулов хонадонида бўлдилар. Мазкур хонадонда 10 сотих ер майдони мавжуд бўлиб, унинг 3 сотихида иссиқхона ташкил этилган, 0,05 сотихига тўқсонбосди экинлари экилган. Оила иссиқхонадан йилига 70 миллиондан ошиқроқ даромад олади. Бундан ташқари, ушбу кўчада яшовчи Хайрулло Қодиров хонадонидаги томорқадан яхшигина даромад олинаётганининг шоҳиди бўлинди. Шу маҳаллада истиқомат қилувчи Маҳаммаджон Маврулов, Обидхон Жунаев, Шокиржон Тоҳиров, Неъматжон Холиқов, Хайрулло Қодиров каби хонадон эгалари ҳам томорқадан юқори даромад олиш тажрибалари билан ўртоқлашдилар.

Семинарда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Ғанишер Жўраев иштирок этди ва галдаги вазифаларни белгилаб берди.

Ҳусниддин АҲМЕДОВ,

ФЎЎБОФМБ туман кенгаши бош мутахассиси.