ПАЙИ ҚИРҚИЛГАН ФИРИБГАРЛИК

Ушбу ҳолат тумандаги савдо комплексларидан бирида кузатилди. Назоратчи бўлиб ишлаётган У.Ҳ.нинг олдига салқин ичимликлар савдоси билан шуғулланиш истагида бўлган О.Н. келиб, жой сўрайди. Ушбу фаолият учун жой ажратиб беришни ваъда қилган У.Ҳ. бу хизматига 800 минг сўм пул беришини сўрайди. Аммо фирибгарлик йўли билан қўлга киритмоқчи бўлган маблағни олиш пайтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари аралашуви билан ушбу жиноятнинг пайи қирқилди.

Мазкур иш жиноят ишлари бўйича туман судида кўриб чиқилди. Айбланувчи У.Ҳ. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айбдор деб топилди. Унга ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

А.ИСМОИЛОВ,

вилоят прокуратураси бўлим катта прокурори,

А.ҲАКИМОВ,

туман прокуратураси терговчиси.