ЯНГИ ЙИЛ
Юзларимга сепкилаб, момиққина ёғар қор,
Ёға қолсин кумуш қор, ҳаво бўлар беғубор,
Айланганда фасллар, ажиб дунё бетакрор,
Кўз тегмасин юртимга, тақайлик катта тумор.
Яқинлашиб Янги йил – қувонтирар барчани,
Қорбобомиз келсин деб безатишар арчани.
Ёдлашади ҳар хил шеър, бу ҳам байрам безаги,
Совғаларни олишар – айиқ, тулки, филчани.
Келинг, жажжи болалар, мазза қилиб куйлаймиз,
Қўл ушлашиб ҳаммамиз Янги йилни қутлаймиз.
Олиб келсин Янги йил барчамизга барака,
Юртимизда доимо бўлсин эзгу ҳаракат.
Маҳбуба ЁҚУББОЕВА.

