МЕН СЕВГАН КИТОБ

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган, «Уйчинома» газетаси таҳририятига ажратилган «Китобхон миллат» мавзусидаги давлат гранти лойиҳаси доирасида мактабимизда тадбир ташкил этилди.

«Мен севган китоб» мавзусидаги кечани лойиҳа раҳбари Муҳаммадали Қамбаров очди ва лойиҳа доирасида амалга ошириладиган ишлар ҳақида маълумот берди. Шундан сўнг мактабимиз директори Улфатхон Қамбарова сўз олиб, мактабда эълон қилинган энг кўп китоб тўплаш тадбирида фаол қатнашган 7-«Б», 8-«В», 9-«А» синфлар (раҳбарлари Нозима Мўминова, Мунира Каримова, Ҳакима Қўчқорова) ўқувчиларига миннатдорчилик билдирди. Шунингдек, шу куни меҳнат фахрийси Маҳаммаджон Қодиров, ота-оналардан Мавлуда Қипчоқова, Шоҳиста Маматқуловалар ҳам мактаб кутубхонасига китоблар совға қилишди.

-Мактабимизнинг мўъжазгина кутубхонаси уч юздан ортиқ китоб билан бойиди, -дейди кутубхоначи Сарвиноз Асқарова. -Бунда ота-оналар, ҳудудимиздаги тадбиркорлар ҳам фаол қатнашдилар.

Манзура ТУРДИҚУЛОВА,

25-мактаб директори ўринбосари.